“Губкинчи талабалар” Оролда инновацион лойиҳани ишга туширдилар

“Губкинчи талабалар” ташаббуси билан Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш бўйича минтақа бизнеси учун истиқболли ҳамда илм-фан нуқтаи назаридан маърифий лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация марказида муваффақиятли синовдан ўтказиляпти. Уни амалга оширишда бутун карантин даврида И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ Давлат университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалини УРН 17-01 гуруҳи талабаси Махида Махамбетова фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бош ташаббуси -  Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ва бу билан минтақада кенг кўламли экологик таназзулнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш мақсадида амалий механизм яратиш нуқтаи назаридан “губкинчи талабалар” лойиҳасининг долзарблигига муносиб баҳо бермаслик мушкул.  Ҳозирги кунда Оролни қуриш оқибатларини юмшатиш бўйича қуриб қолган сатҳда кўм-кўк қоплама яратиш каби йўналиш имконқадар фаоллаштирилган. Айнан шу мақсадда И.М.Губкин университети мутахассислари шўрланган тупроқни махсус тупроқ-модификатор билан қайта ишлов беришни таклиф этдилар, бу эса, натижада чорва молларини ўтлатиш учун собиқ Орол денгизининг алоҳида кўкаламзорлаштирилган ҳудудларидан фойдаланиш имконини беради.

Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, мазкур лойиҳа инновацион ривожлантириш Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро маркази томонидан қўллаб – қувватланди. Тажриба майдонининг махсус бўлинган пайкалларда гумин-минерал комплекслар, сапропеллар, монтмориллонитлар, глауконитлар каби мелиорантларнинг таъсир жараёни устида тадқиқот олиб борилади. Навбатдаги вазифа – саксовул, черкес, кандим, кедр сингари маҳаллий шўрак ва қурғоққа бардошли “галофитлар”нинг унувчанлиги ва тутиб кетишини орттиришдан иборат. Шу мақсадда уруғликларни гуминоминерал комплекслар ва биополимер эритмаларда ивитилади, яъни гидроли экиш деб ном олган ёндашув татбиқ этилади. Мазкур йўналиш бўйича ишлар  алоҳида долзарб, зеро, иккиламчи шўрланган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва озуқа экинларининг чидамлилиги ва ҳосилдорлигини орттириш усулидан фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, тадқиқотларнинг яна бир умумий босқичи Ўзбекистон ҳудудида мавжуд ва эҳтимоли бор углеводорлар билан ифлосланишга қарши кураш бўйича биологик услубларни қўллаш билан боғлиқ.  Бунинг учун алоҳида пайкаллар нефть ва дизель ёқилғи билан модель ифлосланишга учрайди, сўнгра махсус технология бўйича фаоллашган биопрепаратлар киритилади. И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ Давлат Университетининг “Саноат экологияси” кафедраси (ассистент Оксана Остах)  илмий қўллови остида ўтган йилдан буён илғор жаҳон тажрибаси имплементацияси форматида амалга оширилаётган тадқиқотлар карантин жорий қилингач, тўхтатилгани йўқ, аксинча янада ривожлантирилди.

Ўз устози – техника фанлари номзоди А.В.Деньгаевнинг илмий-тадқиқот ишларини давом эттириб, Филиал талабаси Маҳида Махамбетова ҳайратомуз натижалар олди: қайта ишлов берилган шўрли тупроқда дастлабки кўм-кўк нишоналар униб чиқди.

Тажрибавий майдонни ташкил қилиниши билан боғлиқ бир неча саволларимизга жавоб олиш мақсадида Маҳидага юзландик.

- Маҳидахон, минтақа учун “губкинчилар” иннновациясининг долзарблигини қандай баҳолайсиз?

-  Маълумки, ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳудудидаги Оролнинг қуриб қолган тубида 3,34 миллион гектарлик шўрли чўл ҳосил бўлган. Унинг юзасидаги зарарли моддалар минглаб километрларга қадар – Хоразм вилоятидан Самарқандгача тузли-қумли бўҳронлар орқали тарқалиб боряпти. Бундай офатга фақат ҳудудни кўкаламзорлаштириш орқали бас келиш мумкин. Бироқ Орол яқинидаги тупроқнинг шўрланиш даражаси 60 фоизга етаётгани, қуруқ иқлим деярли бундай шароитларга мослашган ўсимликларни пайдо бўлишини истисно этади. Галофитлар бундан мустасно, улар аксинча шўр бўлмаган муҳитда ўса олмайдилар: асосий эътибор ҳам уларга қаратилган. Галофитлардан ташқари, биз ишлов берилган пайкалларга қишлоқ хўжалик экинларидан дуккакли, бошоқли, гречихага оид экинлар уруғликларини экдик. Шу тариқа биз тажриба қиляпмиз, нефть-газ тармоғида қўлланиладиган мелиорантлар билан тупроққа қайта ишлов беришни қўллаб кўряпмиз.

- Халқаро марказдаги тадқиқот олиб бораётган майдонларга тез-тез келиб турасизми, инновация ривожи билан шуғулланишга нима туртки берди?

-  Пайкалли майдонларга ҳафтада бир келаман, негаки, тез-тез суғориш имкони бўлмаган айнан қуруқ жой шароитларига мослашиш жоиз. Олис туманга қадар асосан Марказнинг бошқа ходимлари билан биргаликда таксида етиб оламан. Бу ерда жойида биз тупроқни кўкаламзорлаштиришнинг энг қулай ва тежамкор усулини излаймиз. Бунга мени, менимча, мени фуқаролик нуқтаи назарим туртки бўлди. Ўзим муаммо марказига бевосита яқин ерда яшаганим боис, мен учун ўзимни она тупроғимда флора – ўсимлик дунёсининг қайта тикланиши жуда муҳим, бу эса, ўз навбатида ҳайвонларнинг ҳам кўпайишига сабаб бўлади.

Илмий ишим раҳбари Деньгаев Алексей Викторич асосий вуздаги ҳамкасабаларим билан баробар бултур октябрда бу ерда тупроққа турли мелиорантлар билан қайта ишлов бериб, катта ишларни амалга оширдилар. Мен эса баҳор охирларидан, яъни вегетатив даврдан on-line йўриқномаларга мувофиқ, уруғлар билан ишўлашни давом эттирдим.

Дастлабки яшил нишоналарнинг барқ уриб униб чиққани ҳаммамизни қувонтирди, бу эса тадқиқотларни давом этттиришга рағбатлантирди. Ҳозирги пайтда мен ўсимликларнинг ўсиши динамикасини кузатиб боряпман. Лойиҳада иштироким туфайли мен амалиётда: уруғ танлаш, уларга ишлов беришдан тортиб уруғлик экишга қадар кўплаб қимматли илмий маълумотлардан воқиф бўлдим.

- Маҳидахон, нима учун нефть-газ соҳаси мутахассислигини танладингиз, бу оилавий анъанами ё?

- Нефть соҳасида мутахассис менга қадар оиламизда бўлмаган! Онажоним умрбўйи университетда иқтисодий факультетда ўқитувчилик қилганлар, дадам – футбол, яъни спорт соҳасида, аслида Ломоносов номли Москва Давлат университетининг физика факультети битирувчиси. Ўзимга келсак, юқори синфлардан бошлаб нефть-газга қизиқишим катта эди. Зеро, углеводород қазиб олиш жараёнини тасаввуримга ҳам келтирмасдим.

Ўша пайтлардан бошлаб физика ва математика менинг энг севимли фанларимга айланди ва халқаро фан олимпиадаларида муваффақиятли иштироким мени техникавий йўналишлар сари етаклади. Йилдан йилга ўз касбимга тобора ошиқ бўляпман, мени бизнинг ажойиб ўқитувчи-домлаларимиз, улкан амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларимиз энг мураккаб илмий маълумотни қизиқарли қилиб етказиб бериб, илхомлантирмоқда.

Алексей Викторичдан ўз қўлларим билан тажриба ўтказиб кўраолаётганим, у ёки бу қонун-қоидалар натижаларини кўра олаётганим, тажриба орқали ўқиб-ўрганаётганим бу фанга кириб келганим учун жуда миннатдорман. И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ Давлат Университети мутахассислари инновацион тадқиқотлар натижалари ва технологик ечимларга Орол денгизига ҳар йилги экспедиция таркибида келаси вегетацион давр якунида сўнгги баҳони берадилар.

Тажриба тугагач, инновациянинг кенг йўлга қўйилиши минтақа экологиясини соғломлаштиришда асосий мезон бўлишига умид қиламиз.

Надежда И суҳбатлашди, Филиал матбуот хизмати.