И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига қабул қилиш тўғрисида

“2021 йилда И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига 1 курсни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низом

 “2021 йилда И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига 1 курсни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низомга ўзгартириш ва тўлдириш

Қабул комиссияси тўғрисидаги Низом

Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги Низом

Аппеляция комиссияси тўғрисидаги Низом

Қабул комиссиясининг техник гуруҳи тўғрисидаги Низом

2021-2022 ўқув йилида  И.М.Губкин номидаги (МТУ)  Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига қабул квотаси

 

И.М.Губкин номидаги (миллий тадқиқот университети) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

2021-2022 ўқув йилида  И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига 480 та ўрин бўйича қабул бўлиб ўтади, шу жумладан 30 та ўрин Қашқадарье вилоятидаги И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг ҳудудий тайёргарлик бўлинмаси битирувчиларининг мақсадли қабул қилиш хисобидан, куйидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича:

Кундузги ўқув шакли

 

  1. Геология қидирув технологияси (норматив ўқиш муддати – 5 йил) – 60 та ўрин.
  2. Нефт ва газ иши (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

- Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш - 60 ўрин;

– Нефт қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш - 60 ўрин;

- Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

– Нефт, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш - 60 ўрин;

– Газ-нефт қувурлари ва газ-нефтни ер остида сақлаш омборларини қуриш ва таъмирлаш - 60 ўрин.

  1. Иқтисодиёт (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

– Нефт-газ комплекси ташкилотлари иқтисодиёти – 60 ўрин.

  1. Менеджмент (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

- Ишлаб чиқариш менежменти – 60 ўрин.

 

Филиалга Қашқадаре вилоятидаги И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг Ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчилари орасида  (кейинги ўринда – МТБ) мақсадли қабул  алоҳида танлов натижаларига кўра амалга оширилади. Мақсадли қабул бўйича танловдан ўтолмаган МТБ битирувчилари, умумий шартлар асосида Филиалга кириш учун имтихон топшириш ҳуқуқига эга.    


Кириш тест синовларида иштирок этиш учун  абитуриентлар И.М.Губкин (МТУ) номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали қабул комиссиясига масофадан (on-line) туриб куйидаги ҳужжатларни топширадилар (ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади):

  1. Таълим тўғрисидаги давлат хужжатининг нусхаси (ўрта маълумот тўғрисидаги гувоҳнома, ўрта ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом.

Иккинчи олий маълумот олишни хоҳловчилар танлов комиссиясига олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхасини топширадилар.

  1. Паспорт нусхаси (ID карты) ва туғилган йили гувоҳномаси нусхаси (абитуриентнинг фамилияси кирил алифбосида киритилиши керак).
  2. 3х4 см фотосурат (рангли фотосурат, оқ фонда, протокол кўринишда).
  3. Ариза (Тўлдирилган шакли*).

*Абитуриент Филиалнинг расмий веб-сайтидаги https://gubkin.uz анкетасини тўлдиради (Абитуриент учун ёрлиқ / Ҳужжатларни тақдим этиш) ва керакли ҳужжатларни юборади ( «Юбориш» тугмаси).

Қабул қилинган ҳужжатлар текширилгандан ва рўйхатдан ўтказилгандан сўнг абитуриент СМС-хабарнома олади. Унда рўйхатга олинган рақам ва ариза берувчининг телефон рақами кўрсатилган бўлади.

Ҳужжатлар 2021 йил 15 июндан – 30 июнгача (тўлиқ) масофадан туриб on-line режимида 24 соат давомида қабул қилинади.

Қабул комиссиясининг call-марказ телефони: (+99871) 200-01-56

 

Имтиҳонлар куйидаги фанлардан ўтказилади:

Математика (барча йўналишлар учун)

-

ёзма

Физика (барча техник йўналишлар учун)

-

ёзма

Чет тили (инглиз) “Иқтисодиёт” ва “Менеджмент” йўналишлари учун

-

оғзаки

Рус тили (барча йўналишлар учун)

-

ёзма

Кириш тест синовлари (имтиҳонлар) 2021 йил 3 июлдан 10 июлгача:

математика - 3 июль; физика - 7 июль; инглиз тили - 7 июль; рус тили - 10 июль.

 

Филиалда кириш тест синовлари ва таълим олиш рус тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари  бўйича фанлардан маслаҳатлар ўтказиш куни ва вақти Филиалнинг https://gubkin.uz сайтида  ҳамда t.me/gubkin.uz телеграмм-каналида қўшимча равишда эълон қилинади

Филиалнинг қабул комиссияси қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Дўрмон йули кўчаси, 34 уй.

Қабул комиссияси иш вақти:

душанба – жума:

 08:30 дан - 18:00 гача.

шанба:  

09:00 дан - 15:30 гача.

якшанба:  

дам олиш куни