Pandit Deendayal Petroleum университетида таълим (Ҳиндистон Республикаси)

  Республикамизда жадал равишда жорий этилаётган инновацион олий таълим тизими таълимнинг доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлайди.  Ҳозирги кунда инновацияга йўналтирилган иқтисодиётни яратиш ва янгиликларни кенг жорий етиш учун шарт-шароитлар ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун илғор технологиялар ва таълимнинг инновацион усуллари асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлашдан иборатдир.

Гужарат Бош вазири В. Рупаниннинг (Ҳиндистон Республикаси) 2019 йилнинг 19-23октябрь кунларидаги Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида эришилган келишувлар лоиҳаларини амалга ошириш бўйича  амалий тадбирлар режаси “Йўл харитаси” нинг 8 – бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 29 октябрь 893-сонли  “Ўзбекистон Республикаси, хусусан Гўжарат штати ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш тўғрисида”ги  қарори асосида И.М. Губкин номли Россия давлат нефт ва газ (МТУ) университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали ва Хиндистон Респрубликасининг Pandit Deendayal Petroleum университети  ўртасида англашув Меморандуми имзоланди.   

Имзоланган Меморандум доирасида томонлар Pandit Deendayal Petroleum университетининг мавжуд таълим дастурлари бўйича бакалавриат, магистратура ва аспирантурада  ўқув фаолиятини ташкил етишга келишиб олдилар.

Гужарат штатидаги Pandit Deendayal Petroleum университети  (PDPU) 2007 йилда Ҳиндистон хукуматининг қарорига асосан ташкил этилган олий ўқув муассасасидир.

Университет Гужарат штатининг маркази Ахмедобод шаҳрида жойлашган. Университет Хиндистоннинг енг яхши ўнта олий таълим муассасаларидан бири ва “Миллий рейтинг агентлиги”га (“NIRF”) кўра Гужарат штатида биринчи ўринда туради. Pandit Deendayal Petroleum университети  Инсон тараққиёти вазирлиги ва Хиндистон хукуматига маъмурий жихатдан бўйсинади. Pandit Deendayal Petroleum университети  “Илмий ва саноат тадқиқотлари маркази” (“SIRO”)нинг нуфузли унвонига сазовор бўлиб, Хиндистон хукумати фан ва технологиялар вазирлиги томонидан юқори баҳоланади.

Университет президенти ва директорлар кенгаши раиси – доктор Мукеш Амбани, Доимий  комиссия раиси - Шри Ражаголапалан.

Университет тўртта мактаб (факультет)дан ташкил топган:

  1. Нефт технологиялари мактаби;
  2. Технологиялар мактаби;
  3. Нефт бизнесини бошқариш мактаби;
  4. Либерал тадқиқотлар мактаби

Таълим дастурларини амалга оширишда иштирок этиш учун абитуриентлар, аспирантлар, фан номзоди илмий даражасига эга ёш олимлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфидаги илмий тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, давлат идоралари ҳодимлари, олий ўқув юртлари раҳбарлари ва профессор – ўқитувчилари таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 10 январь 14-сонли  “Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси, шу жумладан Гужарат штати ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.  

 

Кўшимча маълумот учун мурожаат килинг:

100125, Тошкент ш., Кўчаси Дурмон Юли 34
Електрон почта манзили: инфо@губкин.уз
Маълумот учун телефонлар: (99871) 262-70-22, 269-40-68, 262-70-85
Богъланиш учун шаxс: Ибрагимов Хаетжон Рустамович