Abiturientga

“2023/2024 ўқув йилига И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига 1 курсни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низом

Қабул комиссияси тўғрисидаги Низом

Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги Низом

Аппеляция комиссияси тўғрисидаги Низом

Қабул комиссиясининг техник гуруҳи тўғрисидаги Низом

 

И.М.Губкин номидаги (миллий тадқиқот университети) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

2023-2024 ўқув йилида  И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига 315 та ўрин бўйича қабул бўлиб ўтади, шу жумладан 45 та ўрин Қашқадарьё ва Бухоро вилоятларидаги* И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг ҳудудий тайёргарлик бўлинмалари битирувчиларининг мақсадли қабул қилиш хисобидан, куйидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича:

Кундузги ўқув шакли

 21.05.03 "Геология қидирув технологияси "(норматив ўқиш муддати – 5 йил), тайёрлов йўналиши:

- Қудуқларни геофизик қидирув методлари (ГИ) – 15 та ўрин;

- Рақамли геоинжиниринг (ГЦ) – 15 та ўрин.  

21.03.01 "Нефт ва газ иши" (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

- Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш (РБ) - 30 ўрин;

– Нефт қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш (РН) - 30 ўрин;

- Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш (РГ) - 30 ўрин;

– Нефт, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш (ТП) - 30 ўрин;

– Газ-нефт қувурлари ва газ-нефтни ер остида сақлаш омборларини қуриш ва таъмирлаш - (ТС) - 30 ўрин.

21.05.06 "Нефт ва газ техникаси ва технологияси" (норматив ўқув муддати – 5 йил), тайёрлов йўналиши:

- Денгиз ва қуруқликдаги нефт ва газ қудуқларини бурғалаш технологияси (РТ) - 25 ўрин;

- Нефт ва газ конларини ишлаб чиқиш ва ишлатиш (РС) - 50 ўрин.

30.03.01 "Иқтисодиёт" (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

– Иқтисодиёт ва энергия барқарорлиги лойиҳалари (ЭЭ) - 30 ўрин.

38.03.02 "Менеджмент" (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

- Энергетика бизнесини бошқариш (ЭМ) - 30 ўрин.

 * Филиалга Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг Ҳудудий тайёрлов бўлинмалари битирувчилари орасида  мақсадли қабул  алоҳида танлов натижаларига кўра амалга оширилади. Қашқадарё вилояти Ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчилари учун 25 ўрин, Бухоро вилояти Ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчилари учун 20 ўрин ажратилган, ҳамда кейинга тайёрлов йўналишлари бўйича қабул қилинади:

Тайёрлов йўналишлари: (мутахассислик)

шу жумладан вилоятларидаги* И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг ҳудудий тайёргарлик бўлинмалари битирувчиларининг мақсадли қабул қилиш хисобидан, куйидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлар):

Қашқадарё вилояти *

Бухоро вилояти *

 

21.05.03 "Геология қидирув технологияси"

4

4

 

Шу жумладан, тайёрлов йўналиши:

 

 

1

 Қудуқларни геофизик қидирув методлари (ГИ)

2

2

2

Рақамли геоинжиниринг (ГЦ)

2

2

 

21.03.01 "Нефт ва газ иши"

16

11

 

Шу жумладан, тайёрлов йўналиши:

 

 

3

Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш

3

1

4

Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

3

2

5

Нефт қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

5

7

6

Газ-нефт қувурлари ва газ-нефтни ер остида сақлаш омборларини қуриш ва таъмирлаш

5

1

 

21.05.06 "Нефт ва газ техникаси ва технологияси"

5

5

 

мутахассислик:

 

 

7

Денгиз ва қуруқликдаги нефт ва газ қудуқларини бурғалаш технологияси

2

2

8

Нефт ва газ конларини ишлаб чиқиш ва ишлатиш

3

3

Всего:

25

20

 

Мақсадли қабул бўйича танловдан ўтолмаган ҲТБ битирувчилари, умумий шартлар асосида Филиалга кириш учун имтихон топшириш ҳуқуқига эга.    


Кириш тест синовларида иштирок этиш учун  абитуриентлар И.М.Губкин (МТУ) номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали қабул комиссиясига келиб (off-line) тарзда ва масофадан туриб (on-line) куйидаги ҳужжатларни топширадилар (ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади):

  1. Таълим тўғрисидаги давлат хужжатининг нусхаси (ўрта маълумот тўғрисидаги гувоҳнома, ўрта ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом)

Иккинчи олий маълумот олишни хоҳловчилар танлов комиссиясига олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхасини топширадилар.

  1. Паспорт нусхаси (ID карты) ва туғилган йили гувоҳномаси нусхаси, ҳамда нотариал таржима нусха (абитуриентнинг фамилияси кирил алифбосида киритилиши керак).
  2. 3х4 см фотосурат (рангли фотосурат, оқ фонда, протокол кўринишда, 8 дона).
  3. Ариза.

*Абитуриент Филиалнинг расмий веб-сайтидаги https://gubkin.uz анкетасини тўлдиради (Абитуриент учун ёрлиқ / Ҳужжатларни тақдим этиш) ва керакли ҳужжатларни юборади («Юбориш» тугмаси).

Қабул қилинган ҳужжатлар текширилгандан ва рўйхатдан ўтказилгандан сўнг абитуриент СМС-хабарнома олади. Унда рўйхатга олинган рақам ва ариза берувчининг телефон рақами кўрсатилган бўлади.

Ҳужжатлар 2023 йил 15 июндан – 30 июнгача (тўлиқ) қабул комиссиясига келиб (off-line) ва масофадан туриб on-line режимида 24 соат давомида қабул қилинади.

Қабул комиссиясининг call-марказ телефони: (+99871) 200-01-56

 

Кириш имтиҳонлари 2023 йил 3 июлдан 12 июлгача куйидаги фанлардан ўтказилади:

Математика (барча йўналишлар учун)

 3 июль 2023 йил

ёзма

Рус тили (барча йўналишлар учун)

 7 июль 2023 йил

ёзма

Чет тили (инглиз) “Иқтисодиёт” ва “Менеджмент” йўналишлари учун

 11-12 июль 2023 йил

оғзаки

 

Филиалда кириш тест синовлари ва таълим олиш рус тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари бўйича фанлардан маслаҳатлар ўтказиш куни ва вақти Филиалнинг https://gubkin.uz сайтида ҳамда t.me/gubkin.uz телеграмм-каналида қўшимча равишда эълон қилинади

Филиалнинг қабул комиссияси қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Дўрмон йули кўчаси, 34 уй.

Қабул комиссияси иш вақти:

душанба – жума:

 08:30 дан – 18:00 гача

тушлик: 

13:00 дан- 14:00 гача

шанба:  

09:00 дан - 15:30 гача

якшанба:  

дам олиш куни