Qabul komissiyasi

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 15 июндан Ҳужжатлар Интернет орқали online тарзда 24 соат давомида қабул қилинади.

Қабул комиссиясининг call-марказ телефони: (+99871) 200-01-56

 

 

ДИҚҚАТ!

2021 йил 30 июнь соат 18:00 да

2021-2022 ўқув йили учун

АБИТУРИЕНТЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ЯКУНЛАНАДИ!

 

И.М.Губкин номидаги (миллий тадқиқот университети) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали

2021-2022 ўқув йилида  И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига 480 та ўрин бўйича қабул бўлиб ўтади, шу жумладан 30 та ўрин Қашқадарье вилоятидаги И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг Ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларининг мақсадли қабул қилиш хисобидан. Қуйидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича амалга оширилади (кундузги таълим шакли);

 

 (40 % давлат гранти ва 60 % пуллик шартнома асосида)

1.Геология қидирув технологияси (норматив ўқиш муддати – 5 йил) – 60 та ўрин.

2.Нефт ва газ иши (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

- Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш - 60 ўрин;

– Нефт қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш - 60 ўрин;

- Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

– Нефт, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш - 60 ўрин;

– Газ-нефт қувурлари ва газ-нефтни ер остида сақлаш омборларини қуриш ва таъмирлаш - 60 ўрин.

3.Иқтисодиёт (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

– Нефт-газ комплекси ташкилотлари иқтисодиёти – 60 ўрин.

4.Менеджмент (норматив ўқув муддати – 4 йил), тайёрлов йўналиши:

- Ишлаб чиқариш менежменти – 60 ўрин.

 

Филиалга Қашқадаре вилоятидаги И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг Ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчилари орасида  (кейинги ўринда – МТБ) мақсадли қабул  алоҳида танлов натижаларига кўра амалга оширилади. Мақсадли қабул бўйича танловдан ўтолмаган МТБ битирувчилари, умумий шартлар асосида Филиалга кириш учун имтихон топшириш ҳуқуқига эга.    

 

Абитуриент фақат битта тайёргарлик ўйналиши бўйича мурожаат қилиши мумкин!

 

Имтиҳонлар куйидаги фанлардан ўтказилади:

Математика (барча йўналишлар учун)

-

ёзма

Физика (барча техник йўналишлар учун)

-

ёзма

Чет тили (инглиз) “Иқтисодиёт” ва “Менеджмент” йўналишлари учун

-

оғзаки

Рус тили (барча йўналишлар учун)

-

ёзма

 

Имтиҳон варақалари имтиҳон куни паспорт ва рўйҳатга олиш рақами кўрсатилган ҳолда берилади.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати, маслаҳат, кириш имтиҳонлари санаси ва вақти қўшимча қўшимча равишда Филиалнинг расмий веб-сайтида https://gubkin.uz  ва t.me/gubkin.uz расмий телеграм каналида эълон қилинади

 

Санитар-эпидемиологик вазиятни эътиборга олган ҳолда, COVID-19 коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида  имтиҳон ишлари ва уларнинг натижаларини кўриб чиқиш тартиби ўтказилмайди.

 

Ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ноқонуний фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ва жиноий қонунларига биноан жавобгарликка тортилади.

 

Ҳурматли абитуриент!

И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалининг маъмурияти сизни тақдим этган ҳужжатлар номувофиқлиги аниқланган тақдирда филиалнинг қабул комиссияси электрон почта орқали (priem-2021@gubkin.uz) огоҳлантиради ва кириш имтиҳонларига келганда, филиал маъмурияти абитуриентларни кириш имтиҳонларини тўҳтатиб қўйишга мажбур бўлади ва ҳужжатларни Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширади.

 

 

Қабул комиссиясининг иш вақти:

душанба – жума: 

08:30 дан – 18:00 гача

шанба:               

09:00 дан – 15:30 гача

тушлик вақти:     

13:00 дан – 14:00 гача              

якшанба: 

дам олиш куни

Меъёрий хужжатлар:

 

“2021 йилда И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига 1 курсни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низом

 “2021 йилда И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига 1 курсни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низомга ўзгартириш ва тўлдириш

Қабул комиссияси тўғрисидаги Низом

Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги Низом

Аппеляция комиссияси тўғрисидаги Низом

Қабул комиссиясининг техник гуруҳи тўғрисидаги Низом

2021-2022 ўқув йилида  И.М.Губкин номидаги (МТУ)  Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига қабул квотаси