БАХТ БЕРИНГ

Ушбу шиор Губкинчиларнинг янги  йил анъанасига кўра, биринчи йил эмас. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ  (МТУ) университети Тошкент шаҳар Филиали фаол талабалари томонидан шахсий гигиена воситалари, кийим кечаклар, ўйинчоқлар ва барча керакли анжомлар, шунингдек совғалар “Ширинликлар ярмаркаси” ташкил қилинди. Лекин асосий мақсад – табассум хадя қилиш ва янги йил мўжизасига умид уйғотишдир!

26 декабр куни узоқ кутилган кўнгиллилар сафари Ғазалкент шаҳридаги ногирон болалар интернат мактабида бўлиб ўтди. Талабаларимизни ташрифини интернат мактаб ўқувчилари доим интиқлик билан кутадилар, чунки улар эътибор ва ғамхурликка муҳтож, шунинг учун ҳам бизни тарбиячилар ва тарбияланувчилар интернат остонасида кутуб олишди. Барча интизорлик билан тақдимотни бошланишини куташарди, албатта байрам совғаларини ҳам. Қорбобо, қорқиз, ёлмоғиз кампир  ва уларнинг ёрдамчилари тарбиячилар ва тарбияланувчиларга нафақат табассум ва хурсандчиликни тақдим этишди.  Танловлар, қўшиқ ва рақслар ташкил этилди, танловда ютқизганлар ҳам бўлди. Тарбияланувчилар катта қизиқиш билан шеърлар билан иштирок этишди. Улар совғаларни миннатдорлик ҳисси билан қабул қилишганида қанчалик бахтиёр эдилар!  Ҳар бир тарбияланувчи учун 130 та совғалар, янги йил кайфияти тушликдан сўнг бир пиёла чой устида ҳеч кимни тарк этмади. Губкинчилар ўзлари ҳам янги йил мўжизаси ва байрамга оз фурсат қолганини ҳис қилишди.

Сафарни ташкил этишда иштирок этган барча иштирокчиларга ва мазкур акцияга ўз ҳиссасини озгина бўлса ҳам қўшганларга миннатдорчилик билдирамиз. Дунё яхшиликсиз эмас, бизнинг харакатларимиз бунинг тастиғидир!

Губкинчилар бахт улашдилар ва биз умид қиламиз ушбу анъанани келажакда бардавомдир.