Биз келажак қурувчилари!

Ёшларнинг касбий ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иқтисодий, фуқаролик ва маданий  манфаатларни ривожлантириш  йўлида ўз – ўзини англаш  имкониятларини намоён қилиш  мақсадида,  2018 йил 15 декабр куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети (МТУ) Тошкент шаҳар Филиалида  Нефт ва газ саноати Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув қатнашчиларининг етакчилик фазилатларининг психологик хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш мақсадида, ҳамда ёшларни бошқариш жараёнида илмий-амалий ёндошув роли билан таништириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошқаруви Академияси Ёшларни муаммоларини ўрганиш институти истиқболли кадрлар тайёрлаш  мураббий ва мутахассислари  кичик гуруҳларда тренинглар ўтказди. 

“Ўзбекнефтигаз” АЖ раҳбарияти билан нефт ва газ саноатининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари раҳбарларининг очиқ брифинги мулоқат тарзида ўтказилди.

Ташкилий қўмита раиси, “Ўзбекнефтигаз” АЖ  бошқарув раисининг биринчи ўринбосари У.Сайидов ўз нутқида ташкилотнинг даврий фаолияти якунлари тўғрисида маълумот берди.

Ёшлар билан ишлашда алоҳида эътиборни талаб қиладиган муҳим масалалар, келаётган 2019 йилда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар ёшларни муаммоларини ўрганиш, ёшларни маънавий тарбиялаш бўйича амалий чора – тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, ёшларни имконият чегараларини кенгайтириш, таълим соҳасидаги умуммиллий давлат дастурлари  иқтидорли ёшларни ривожлантиришда амалий ёрдам беради.