«Конституция – экологиянинг ҳуқуқий асослари»
“Умумий кимё ва нефт ва газ кимёси” бўлими ҳар йили Ўзбекистон Республикаси “Конституция куни” байрами арафасида, Конституция - экологиянинг ҳуқуқий асослари мавзусида семинар ташкил этилиб, семинарда талабалар ўз мақолалари билан иштирок этади. Бу йил ҳам анъанадан четлашмаган ҳолда, 2018 йил 5 декабр куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети (МТУ) Тошкент шаҳар Филиалида учрашув бўлиб ўтди.
“Умумий кимё ва нефт ва газ кимёси” бўлими мудири ўринбосари к.ф.д., профессор Шарафутдин Султанович Арсланов қатнашчиларни Ўзбекистон Республикаси “Конституция куни” байрами билан муборакбод этиб, экологик фикрларни ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари ҳақида таъкидлаб ўтди.
Филиал талабалари томонидан 6 та мақола тақдим этилди, қуйидаги мавзуларда: “Ўзбекистон Республикасида Конституция экологиянинг асослари”, “Конституциянинг экологиянинг ҳуқуқий асослари”, “Конституция - экологиянинг ҳуқуқий асоси”, “Атроф – муҳит муҳофазаси ва атроф – муҳитни бошқариш”, “Экологик ҳуқуқ ва унинг манбалари”, “Ўзбекистон Республикаси нефт ва газ соҳасидаги муқобил энергия манбалари”.
Танлов иштирокчилари иштирок этган овоз бериш натижалари бўйича ғолиблар аниқланди:
1 ўрин – Максудова Наргиза гуруҳи УЭЭ 17-01 талабаси;
2 ўрин –Абдиганиев Жахонгир гуруҳи УРН 15-01 талабаси;
3 ўрин –Ахроркулова Евгения гуруҳи УЭЭ 17-01 талабаси.
ҒОЛИБЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!