Бадиий ва дизайн академиясининг академики ҳайкалтарош билан талабаларнинг ижодий учрашуви

2019 йилнинг 7 декабрь куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (МТУ) университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалида, “Нефть ва газ иқтисодиёти” бўлими томонидан ташкил этилган Бадиий ва дизайн академиясининг академики ҳайкалтарош Марина Ростиславовна Бородина билан талабаларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини уйғотишга қаратилган  биринчи ташаббусларида акс эттирилган  бўлиб – талабаларнинг рассомчилик санъатига бўлган қизиқишини орттиришдан иборат.

Тадбир давомида талабалар М.Р.Бородинанинг ижодий ишлари ва лойиҳалари,  ҳайкалллар ва ландшафт дизайни жараёнлари ва технологиялари билан танишдилар, шунингдек, Италиядаги конкурсда иккинчи ўринни эгаллаган, Олмалиқ шаҳридаги боғ лойиҳаси тақдим этилди.

Учрашув илиқ ва дўстона муҳитда ўтди, талабалар Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозликни ривожлантиришнинг замонавий концепцияси ва архитектура мероси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда фаол иштирок этдилар.

Тадбир сўнггида рассомчилик соҳасида қизиқшини кучайтириш ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида ижодий учрашувлар ва алоқаларни йўлга қўйиш бўйича қарор қабул қилинди.