Лицей уқитувчиларнинг Филиалга экскурсияси

7 декабрь куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ (МТУ) университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали ва Филиал қошидаги Академик лицей ҳамкорлиги доирасида ушбу лицей ўқувчиларининг Филиалга экскурсияси уюштирилди.

Ўқув маскани ва ўз йўлини танлаш каби муҳим бўсағада турган ўқувчилар учун, университет ҳудудида талабалар ва профессор - ўқитувчилар билан учрашишдан фойдали ва қизиқарли учрашув бўлмаса керак.

Айнан мана шундай учрашув 2019 йил 7 декабрь шанба куни рўй берди ва Филиал қошидаги Академик лицей ўқувчилари И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (МТУ) университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалига ташриф буюрдилар. Бу экскурсия янги ўқув йилидаги “Физика, электротехника ва иссиқлик техникаси” ва “Нефть ва газ иқтисодиёти” бўлимлари билан биргаликда ташкил этилган учрашувлар доирасида иккинчиси бўлди.

 Филиалнинг илмий фаолиятига лицей ўқувчиларини жалб этишга қаратилган ва узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликнинг режаси тузилган биринчи учрашув 2019 йил 30 ноябрда лицей ҳудудида ўтказилди.

Биринчи йиғилишда “Физика, электротехника ва иссиқлик техникаси” бўлими доценти Р.И. Бузруков, “Нефть ва газ иқтисодиёти” бўлими катта ўқитувчиси З.К. Усманов, доцент Д.С. Мирзахалилова ва бўлим мудири О.Э. Отто лицей ўқувчиларига Филиалда ҳар йили ўтказиладиган “Нефть ва газ ёшлар илмий конференцияси” ва долзарб илмий мавзулар ҳамда талабалар билан олиб бораётган илмий изланишларнинг асосий йўналишлари бўйича маълумот бердилар.

2019 йил 7 декабрда физика ўқитувчиси Д.С. Дадажонова, бошчилигида лицейнинг 14 кишидан иборат бир гуруҳ ўқувчилари   “Халқаро ёшлар нефть ва газ конференцияси” хақида маълумот бериш учун уюштирилган давра суҳбатида иштирок этишди. Ушбу тадбир доирасида лицей ўқувчиларига “Физика, электротехника ва иссиқлик техникаси” бўлими мудири М.В. Колдаев, бўлим мудири ўринбосари К.К. Закиров, “Умумий химия, нефть ва газ химияси” бўлими мудири ўринбосари Ш.С. Арсланов,   “Нефть ва газ иқтисодиёти” бўлими мудири О.Э. Отто маъруза қилдилар. УЭЭ-16-01 гуруҳ талабаси К.Мусаева., “Губкинское чтение” мавзуда презентация тайёрлади. Учрашувдан сўнг лицей ўқувчилари Филиал билан танишувни “Физика, электротехника ва иссиқлик техникаси” лабораторияларида давом эттирдилар.

Учрашув иштирокчиларининг фикрларига кўра, Филиалда ўқишни режалаштираётган ўқувчилар учун устозларнинг суҳбатлари жуда фойдали бўлди.

Кейинчалик давом эттириладиган ва ташкилланадиган учрашувлар, лицей ўқувчилари учун ахборот билан ишлашнинг янги усулларини ўзлаштириш, танланган предметлар билан чуқурлаштирилган ҳолда тайёрланиш, олийгоҳ ҳақида кенгайтирилган маълумот олиш, илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш кўникмалаарини ҳосил қилиш имконини яратади. Ўқувчилар фикрига кўра, буларнинг барчаси, касбни танлаш ва олийгоҳга киргандан кейин биринчи қадамларданоқ муваффақиятли бўлиш имконини беради.