Янгиланаётган Конституция: инсон қадри учун
* Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир;
* Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ ва Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади;
* Ўзбекистон Республикаси фуқароси мамлакатдан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас;
* Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади;
* Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир;
* Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас;
* Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.