Меморандумни имзолаш
Филиал мажлислар залида Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган тьюторлар ўртасида тажриба алмашиш давом этар экан, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори А.Магрупов ҳамда Ўзбекистон Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида талаба ва ёшлар, айниқса, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, шу билан бир қаторда келажакда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда мавзуга оид семинарлар, маърузалар ва турли тренинглар ташкил этиб боришга келишиб олинди.
Филиал матбуот хизмати