ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ

matxi1

Тантанали очилиш маросимини Филиалнинг ижрочи директори Aбдулла Магрупов очиб берди ва ўз нутқида бугунги анжуман ҳеч шубҳасиз қизғин ва мазмунли фикр алмашуви тарзда бўлиб ўтишини эътироф этди.

matxi1

“Ҳар бирингизнинг барча саъйи-ҳаракатларингиз туфайли “Ўзбекистонда энг обрўли тьютор-устоз бўлиши керак" деган ғояни амалга оширишга бел боғладингиз. Бунинг заминида чуқур маъно-мазмун борлигини, миллий юксалишга эришиш фақат ва фақат ёшлар билан биргаликда, ҳамжиҳатликда яққол намоён бўлгани гувоҳимиз. Сизнинг қўлингизда жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдири, Ўзбекистон истиқболи.” – деди А.Магрупов ўз сўзида.

matxi1

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси шўъба мудири - Маврулов Абдухалил Абдулхаевич.

Меҳмонларнинг нутқларидан сўнг модератор семинарнинг асосий қисмини очиқ деб эълон қилди.

matxi1

Биринчи бўлиб Абдухалил Маврулов “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” мавзусидаги тақдимотини давлатчиликнинг асоси, барча ижтимоий ва давлат институтларининг самарали фаолияти негизи ҳисобланган  ватанпарварликка бағишлади ва маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларнинг муҳимлигига эътибор қаратиб ўтди.

matxi1

Филиали матбуот хизмати