Олий таълим муассасаларида тьюторлик фаолиятини ташкил этишнинг долзарб масалалари

Бугун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети (МТУ) Тошкент шаҳри филиали майдонида “Олий таълим муассасаларида тьюторлик фаолиятини ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилган. Бугунги тадбирга республикамизнинг барча вилоятларидаги олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ва тьюторларлар ташриф буюриши кутилмоқда.

tardb1

Бугунги кунда ҳар бир талаба ҳаётидаги тьюторнинг ўрни фақат устозлик билан чекланмайди. Тьюторнинг асосий вазифаси талаба ва таълим жараёнининг асосий бўғини ва иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиришдан иборатдир.

tardb1

Тьютор талабаларни таълим жараёнида ўз иқтидорини намоён қилишни,  таълим жараёнида ва ҳаёт давомида турли вазиятларда тўғри қарор қилишни ўргатади.

Бугун ташкил этилаётган тадбирдда бутун республикадан 250 дан ортиқ тьюторлар иштирок этиши кутилмоқда.

tardb1

Фойеда симфоник оркестр ҳамроҳлигида меҳмонларни рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда. Яна бир оздан сўнг спикерларнинг ўз тажрибалари, индивидуал методикалари ва маҳоратлари билан бўлишиш мақсадида тайёрлаган тақдимотлари билан чиқишлари кутилмоқда.

tardb1

 Филиал матбуот хизмати