"8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ”ГА БАҒИШЛАНГАН ТАБРИК СЎЗИ

Азиз ва латофатли аёллар! 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган чин қаблимдаги самимий табрик сўзларимни қабул айланг!

Ушбу қувончли байрам кунида ҳар биримиз юксак фидоийлик идеали бўлган Она сиймоси олдида таъзим қиламиз. Ҳаётимизнинг меҳри ва нури, энг гўзал нийятлар ва тилаклар билан ёритаётган аёлларимизга дил исҳорларимизни бағишлаймиз. Аёл яратган Илоҳий кучларнинг мўжизасидир, ва албатта, абадий шундай бўлиб қолади.

Сиз, қалбимизнинг тўрини эгаллаб турган азиз аёлсиз. Бахту фаровонлигингиз йўлида ҳамиша шоду-хуррамликда, ҳаётдан мамнун бўлиб яшашингиз учун доимо ситқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз. Бундай ёруқ ва нуравшон кунларингиз янада кўпайиб борсин.   

Биз ушбу байрамингизни баҳорнинг илк нафасини тараннум этаётган кунда нишонлаймиз. Диққат-эътиборимизни табиятнинг ёрқин рангларию ва покликнинг чин ифасини тарқатувчи самога қаратамиз, кайфиятимиз қуёш нурлари каби чарақлаб турганидан қувонамиз. Ҳамма жойларда байрам шукуҳи, самиймий табассум, чексиз муҳаббат туйғулари табрик сўзлари орқали, алвон-алвон гуллар ёғдусида баралла намоён бўлади. Буларнинг барчаси сизга бағишланган, азиз аёллар!

Ушбу баҳор аёмида сизга бўлган чексиз ҳурматимизни қабул айланг. Гўзаллигингиз ва назокатлигингиз, жозибадорлигингиз ва чиройингиздан қойил қолаётганимизни ифода этувчи яна бир имконият борлигидан бениҳоят ҳурсандмиз. Биз эркаклар, оналаримиз, бувижонларимиз, турмуш ўртоғимиз, қизларимиз, дугоналаримиз, ҳамкасбаримиз олида тиз чукиб, таъзим қиламиз.

Ишда ҳам, оилада ҳам доимо илиқ муҳит яратишга, кундалик ташвишларни қойил мақом билан бажаришга, фарзандларга ғамхўрлик қилишга фақат сиз, азиз аёллар қодирсиз. Қалбингиз энг содиқ ва доно эканлигини биламиз. Кечиримлилингиз – олий фазилатдир. Онанинг меҳри эса ҳақиқатда чексиздир.

Фарзандни вояга етказиш ва тарбиялаш – аёл учун энг юксак бахт ва маъсулиятдир. Кўп болали оналарнинг, айниқса, асраб олинган болаларни бахтли қилган оналарнинг меҳнати эса бунданда қимматлидир. Сизга, азиз аёллар, энг сара адабий асарлар, шеълар, дилга яқин қўшиқларни бағишлаш шону-шарафдир.

Бугун сиз, бизнинг издошларимиз, турли соҳалар бўлмиш соғлиқни сақлашда, таълим масканларида, иқтисодиёт ва саноатда мураккаб вазифаларни олийжаноблик билан бажариб келмоқдасиз. Сиз давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозими муносиб эгасисиз. Юксак хизматларингиз учун сиз давлат мукофотлари билан тақдирлангансиз. Сизнинг нозик гавдангиз ортида илмий соҳадаги катта ютуқлар, фан доктори, академик фахрий унвонлар гавдаланади.

Ҳаётда қандай ўзгаришлар рўй бермасин, сиз, азиз ва муътабар аёллар, доимо қалбимиздасиз.Сизнинг фаровонлигингиз, сиҳат-саломатлигингиз, турмуш шароитингиз, оилангиз тинчи ва ривожи учун  доимо ғамхўрлик қилиш бизнинг бурчимиздир.

Азиз аёлларимиз, сизнинг шарафингизга яна бир бор самимий табрикларимни йўллайман! Тинчлик ва тотувлик, бахту-саодат, мустаҳкам соғлик, оилангиз ва яқинларингиз қувончи сизни ҳеч қачон тарк этмасин! Хаётинги ва йўлингиз ҳамиша нурга тўлсин!