Офтобга ўхшайди устоз

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ (МТУ) университетининг Тошкент шаҳридаги филиали томонидан “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” кенг нишонланди.

Байрам тадбирини филиал ижрочи директори Абдулла Магрупов табрик сўзи билан очиб, тадбирда йиғилган барча профессор-ўқитувчилар, ходимларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан табриклади.

pressa1

Тадбирда бугунги кунда олий таълим тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ташкил этилаётган янги олий таълим муассасалари, дунёдаги етакчи университетларнинг филиаллари ташкил этилаётганлиги, шунингдек, давлатимиз томонидан ўқитувчи-мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида сўз борди.

Тадбир доирасида кўп йиллар давомида самарали меҳнати, ёш авлодга билим беришдаги фидойилиги, касбий маҳорати учун филиалнинг бир қатор профессор-ўқитувчилари, ходимлари рағбатлантирилди.

– Байрам баҳона “Янги Ўзбекистон” боғи бўйлаб экскурсия ташкил этилди, – дейди филиалнинг 4-курс талабаси Анастасия Бабкова. – Тадбирни айнан шу боғда ташкил этилаётганлиги ҳам бежиз эмас. Бу биз, талаба-ёшларда янада кўтаринки кайфиятни уйғотди. Мажмуада буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар сиймоларининг акс эттирилгани бизга янада фахр ва ғурур бағишлади. Юқори даражаларга эришишда, илм йўлидан юришда устознинг хизмати беқиёс. Устозларимиз офтобга ўхшайди, биз, шогирдлар унинг нурлари, илмидан беминнат баҳраманд бўламиз.

Байрам давомида куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

logo123