Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асосидир

И.М.Губкин номидаги Россия  давлат нефт ва газ (МТУ) университети Тошкент шаҳар филиалида 2018 йил 29 ноябр куни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик  жамиятни ривожланишида динлараро муносабатни тутган ўрни, ёшларда диний саводхонликни ошириш мақсадида, дин уламолари иштирокида “Бағрикенглик – тинчлик ва барқарорлик асосидир” мавзусида  маънавий маърифий тадбир уюштирилди.

Тадбирда Филиал директори Максименко Александр Федорович, директор ўринбосари – ижрочи директор Магрупов Абдулла Махмудович, ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар диний семинарлар бўйича архийшунос Сергей Статсенко, Филиал ходимлари ва талабалар иштирок этдилар.

Маълумки, бугунги кунда 130 дан ортиқ турли миллат ва эллатларнинг вакиллари бағрикенглик буюк тарихий анъаналари билан виждон ва дин эркинлиги билан кафолатланган холда, Ўзбекистоннинг саховат ва биродарлик тамойиллари асосида тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшамоқда

“Давлатимиз раҳбари  нафақат мамлакатимизда, Марказий Осиё ва дунё мамлакатларида ҳам ёшларни  миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда ҳамжиҳатлик, диний бағрикенглик, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда” –деб таъкидлаб ўтди, директор ўринбосари – ижрочи директор Магрупов Абдулла Махмудович

Дин уламоси Сергей Статсенко ўз нутқида – “Ўзбекистоннинг бағрикенг жамиятни қуриш модели ўзига хос бўлиб, миллий концепцияси одатдагидан фарқ қилади”. “Бағрикенглик” сўзининг маъноси, лотинча “чидамлийлик” демакдир. Одатга кўра,  бағрикенглик – тажовусссиз бегона қарашларни қаршиликсиз қабул қилиш демакдир. Ўзбек тилида бағрикенглик тушунчаси, қалбнинг кенглиги сифатида белгиланади, турли миллатларнинг миллий урф одатлари, миллий маданияти ва диний эътиқодларлар ҳамкорлиги акс этади. Шунингдек, кўп динлик муҳити турли динларнинг таълимотларида суҳбат ва ўзаро тушуниш воситаси саналади. Биз турли хил қарашларимизда фарқлашимиз мумкин. Бироқ бизни келажакда бирлаштирадиган соҳалар мавжуд. Бу халқ орасида аҳлоқий анъаналарни сақлаш, тинч жамиятни қуриш, ўзаро ҳурмат тамойилларини тарғибот қилиш демакдир. Ўзаро суҳбат натижасида биз ўзаро тушунишга эришдик. Шуннингдек, махаллаларда мусулмонлар бемор ва  ёлғиз қолган бошқа дин вакилларини холидан хабар олиш каби мисолларни келтиришимиз мумкин. Ўз навбатида таъкидлаб ўтиш керакки, яқин вақтдан дин вакиллари динига ва миллатига қарамай жамоат ишларида фаол ёрдам кўрсатмоқда. Бу ва кўплаб сабабларга кўра, Ўзбекистонда дўстона ўтказилган суҳбатлар, муваффақиятли ўтказилганлигини тасдиқлаймиз. Мазкур дўстона суҳбат келажакда ҳам давом этиши учун арча шароитлар етарли.

Тадбир якунида Филиал директори Александр Федорович Максименко иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва шундай деди: - “Бағрикенглик – ҳар қандай фуқаролик жамиятининг қадр-қиммати ва меъёри, бу ўз навбатида конфессиялар, сиёсий ва бошқа ижтимоий гуруҳлар ўртасида, дунё маданияти, маданият ва халқлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик қилиш билдирган”.