Юрт ободлиги йўлида

Бугун Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Юрт ободлигига ўз ҳиссангни қўш!” ғояси остида юртимиздаги барча маданият ва истироҳат боғларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ташкил этилган экологик акциялар кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Ҳашар давомида ҳудудларда кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ноқонуний чиқиндихоналар фаолиятига чек қўйиш, дарё, сой, канал, ариқлар ўзанларини ва қирғоқ бўйларини, марказий ҳиёбонлар, маданият ва истироҳат боғларини, суғориш тармоқларини маиший чиқиндилардан тозалаш ҳамда ободонлаштириш бўйича ишлар ҳам бажарилди.

Қуйида, ўтказилган хашар давомида амалга оширилган ишлар, фаол иштирокчилар, хашар жараёнидаги фотосуратлар билан батафсил танишишингиз мумкин: Ҳашарда Экоҳаракат фаоллари ва олий ўқув юртлари ҳамда коллеж ходимлари, талабалари иштирок этдилар; - 70 та маданият ва истирохат боғларида иш олиб бордилар; - хашарда 4805 киши иштирок этди; - 213 гектардан ортиқ боғ ва майдонларни маҳаллий ва маиший чиқиндилардан тозаланди; - 7510 метрли суғориш каналларини тозалаш ишлари амалга оширилди; - 4 600 га яқин дарахтлар, ва 9795 метр йўл четлари оқланди. - 1925 та дарахтларга шакл бериш, парваришлаш ишлари амалга оширилди. - 186 тонна ахлат ва шох-шаббалар, қуруқ ўтлар тозаланди. 

Республикамизнинг пойтахти Тошкент шаҳрида 27 маданият ва истироҳат боғларида хашар бўлиб ўтди. Хашар жараёнида Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент формацевтика институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, Г.В. Плеханов номидаги Москва давлат иқтисодиёт университети филиали, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментини ривожлантириш институти, Тошкент архетектура-қурилиш институти талабалари ва ходимлари фаол иштирок этдилар. Хашарда шунингдек маҳалларда, қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. У ердаги дарахтлар таглари юмшатилди, дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди. Ариқлар, турли хил чиқиндилардан тозаланди. Хашарда юртдошларимизнинг меҳр-оқибат, аҳиллик, бирдамлик ва ҳамжихатлик туйғуларини қанчалар қадр ва эъзоз этишларига яна бир карра амин бўлдик. 

                                                              

Ўзбекистон экологик ҳаракати матбуот хизмати