Тошкент-Белгия: илмий алоқалар доирасини кенгайтириш

Халқаро илмий тадқиқотларнинг аудиторияси сезиларли даражада кенгайиб бормокда ва шу ўринда видеоконференцияни  ташкиллаштирган И.М.Губкин номидаги Россия Давлат  нефть ва газ университети Тошкент шаҳар филиали “Математика ва информатика” бўлимининг илмий мақоми ошди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари иштирокида иккинчи халқаро онлайн семинар дунёга таниқли олим профессор Майкл Ружанский (Гент университети, Бельгия) раҳбарлигида  бўлиб ўтди.  

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, дунёда таниқли мутахассислар иштирокида халқаро онлайн семинарларни ташкил этиш, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ёш авлодни математика  фанни буйича ўқитиш услубларини такомиллаштириш ва рақобат муҳитини яратишга қаратилаётган катта эътибор туфайлидир.  Ўзбекистон Республикаси академиясининг академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Шавкат Алимов бошчилигидаги филиал қошида ўтказилган биринчи математик вебинарда, асосан, МДХ давлатлари ва республикамиз вилоятларидаги университетларнинг вакилларини иштирок этишган эди. Ушбу форумда кўриб чиқилган “Субдиффузия тенгламалари учун  каср тартибли тенгламаларинининг  тартибини аниқлаш (Determination of the order of fractional derivative for subdiffusion equations)” мавзуси халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди. Натижада аввалги мавзуни чуқурлаштириб навбатдаги онлайн-семинар  утказилди.

Ушбу иккинчи онлайн форумда 70 дан ортиқ таниқли мутахассислар – чет эл университет ва институтларининг профессорлари, ҳусусан, Австралия (Энрико Вальдиночи: Арбий университет), Бельгия (Мериан Слодиска ва Берикбол Торебек: Гент университети). Болгария (Виржиния Кирякова: Фанлар академияси), Италия (Франкеско Маинарди: Болонья университет), Уммон (Носир Ал-Салт: Султон Қобус университети), Россия (Арсен Псху: Кабардино-Балгария илмий маркази) Сербия (Теодор М.Атакулович ва Ставан Пилипович: Нови Сад университети), АҚШ (Собир Умаров: Нью Хавен университети), Туркия (Аллаберген Ашуралиев: Яқин Шарқ университети), Ўзбекистон (Равшан Алимов ва Эркинжон Каримов: Математика институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси), Украина (Анатолия Кошубей: Украина Фанлар академиясининг Математика институти), Чехия (Зиворад Томовски: Острава университети), Эстония (Яан Жанно: Таллин технология университети) ва Япония (Масахиро Ямамото: Токио университети)лар иштирок этдилар.

Форумда физика математика фанлари доктори, профессор Равшан Ашуров (Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти лаборатория мудири), профессор Собир Умаров  (Нью Хавен университети, Бостон, АҚШ) ҳамда Сирожиддин Джамалов (И.М.Губкин номли Россия Давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳар филиали “Математика ва информатика” кафедраси мудири) ларнинг маърузалари катта қизиқиш уйғотди ва қизғин мунозара марказига айланди.

Халқаро илмий вебинар натижаларига кўра, иштирокчилар маърузаларда келтирилган барча хулосаларнинг долзарблиги, уларнинг илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг бир қатор соҳаларида, ҳусусан, коронавирус инфекциясининг тарқалишини математик башорат қилишда фойдаланиш мумкинлиги ва амалий қўлланилиши тўғрисида келишиб олдилар.

Мутахассислар, шунингдек масъулиятли халқаро лойиханинг юқори даражада ташкил этилганлигини қайд этдилар ва филиал раҳбариятига уни амалга оширишда самарали қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирдилар.

Надежда И. Филиал матбуот хизмати.