Математика- онлайнда пешқадам

Масофавий таълимга  ўтиш дунё олимлари учун фанларни  таққошлаш имкониятини берди. И.М.Губкин номли нефт ва газ Россия Давлат университети Тошкент шаҳар филиалининг “Математика ва информатика” кафедрасида Ўзбекистон ҳамда АҚШ, Россия,Испания, Қозоғистон, Уммон, ва Малайзия давлатларининг етакчи математик олимлари иштирокида халқаро вебинар онлайн-семинар ўтказилди. Семинарни дунёга машҳур математик Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Шавкат Алимов олиб борди.

Таъкидлаш жоизки, машҳур олим академик Шавкат Алимовнинг онлайн-семинарни модератор-раҳбари сифатида иштирок этиши филиалдаги тадбирга муҳим мақом берди.

“Субдиффузия тенгламалари учун каср тартибли ҳосила даражасини аниқлаш” мавзусидаги вебинарда чет эллик меҳмонлардан профессор Собир Умаров (Нью Хавен, АҚШ), профессор Умида Болтаева (Деюста университети, Испания), профессор Абдумалик Раҳимов (Халқаро Ислом университети, Малайзия), Холмат Имамназаров (Ҳисоблаш математикаси ва геофизика  институти, СО РАН, Россия), физика-математика фанлари доктори Роман Паровик (Камчатка Давлат университети, Россия), профессор Арсен Псху(Амалий математика ва автоматлаштириш институти, Россия), фалсафа фанлари доктори Эркин Каримов (Султон Қабус университети, Уммон), профессор Махмуд Садибеков (Қозоғистон Республикаси Фанлар академиясининг Математик ва математик моделлаштириш институти), профессор Ботир Турметовлар (Қозоқ-Турк халқаро университети, Қозоғистон) иштирок этишди.

Маҳаллий университетлардан И.М.Губкин номли нефт ва газ Россия Давлат университети Тошкент шаҳар филиали “Математика ва информатика” кафедраси профессорлари, физика-математика  фанлари доктори, Сирожиддин Джамалов, Алиназар Хожиметов ва кафедра укитувчилари, В.И.Романовский номидаги математика институти, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Бухоро давлат университети, Фарғона давлат университети, Қарши давлат университети, Термиз давлат университети ҳамда Тошкент шарқшунослик ва молия институтиларининг етакчи ходимлари иштирок этдилар.

Экспертлар Нью Хавен университети (Бостон, АҚШ) профессори Собир Умаровнинг ва Ўзбекистон Фанлар Академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти, лаборатория мудири Равшан Ашуровларнинг маърузаларига катта қизиқиш билдирдилар. Ўз тадқиқотларида маърузачилар каср тартибли хусусий хосилали дифференциял  тенгламалар учун тўғри ва тескари масалаларни ўрганиш каби долзарб мавзулар билан уртоклашдилар . Ушбу назария асосда олинган натижалар  бир қатор амалий муаммоларнинг математик моделларини, хусусан, коронавирусни тарқалиш жараёнларини (COVID-19) урганишга имкон беради. Профессор С.Умаров (АҚШ) инфекцияларнинг тарқалиш моделини яратиш, бир канча факторларга богликлиги хакида айтиб утди. Математик форум иштирокчилари мухокама қилдинган масалалар коронавирувнинг тарқалишини моделлаштириш ва прогноз қилишда жуда муҳим деган хулосага келдилар. Илмий семенарни фойдаларни инобатга олган ҳолда, келгусида шунга ўхшаш тадбирларни Филиалнинг ўзида ўтказишга қарор қилинди. Бундан ташқари, олимлар филиалнинг замонавий АКТ технологиялари билан жиҳозланишини юқори бахолаб, форумни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун филиал раҳбариятига миннатдорчилик билдирдилар.