И.М. Губкин номидаги университетнинг Тошкентдаги Филиалида геология бўйича онлайн шаклда Республика илмий-амалий форуми ўтказилди

“Геология-разведка масалаларини самарали ҳал қилиш учун замонавий рақамли технологиялар” мавзуида ўтказилган онлайн шаклдаги Республика илмий-амалий видеоконференцияси  кенг тармоқли 70 нафардан зиёд мутахассислар – пармаловчилар, геологлар, геофизиклар, тармоққа оид етакчи корхоналарнинг ишлаб чиқарувчиларини ишлаб чиқаришдан айрилмаган ҳолда ягона майдонга тўплаш имконини берди.

И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ Давлат университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалида ташкил қилинган кўламли онлайн-форум карантин шароитларида соҳа, фан ва таълим етакчи мутахассисларига учрашиш, ишлаб чиқаришда рақамли технологияларни қўллашнинг амалий тарафларини билан танишиш билан бирга илғор техника ва таълим услубиётлари асосида янгиликлар билан танишиш имкониятини яратди.

Филиал майдончасида илмий-амалий форумнинг рамзий ўтказилиши кўзга ташланади, негаки, бу ерда мутахассисларни “Геология  қидирув технологияси” йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш жараёни амалга оширилади. Етакчи тармоққа монанд олий ўқув юрти сифатида Филиал геология қидирувининг янги долзарб технологияларига оид, хусусан, конлар даври мониторингини амалга ошириш имконини берадиган нефть ва газ конларини уч ўлчамли моделлаштириш бўйича янгича дастурий таъминлаш борасида илғор тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунинг баробарида сейсмик маълумотларни ишлаб чиқиш борасида инновациялар тақдим этилди.

Шуниси аҳамиятга моликки, анжуман иштирокчилари қаторида Филиалнинг собиқ битирувчилари сўзга чиқиб, олган билимларини ишлаб чиқаришда муваффақиятли қўллаётганликлари ҳақида гапириб бердилар. “Ўзбекнефть-газ” АЖ, “Ўзбекгеофизика” АЖ, Eriell ва Geo Research and Development компаниялари Группалари сингари тармоқ корхоналари амалий иш услублари, хусусан тармоқда пармалаш қоришмаси ҳисобини олиш учун қулай иловаларни яратиш бўйича жараёнлар билан ўз маърузаларида ўртоқлашдилар.

“Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви Институти” АЖ. Фанлар Академияси. Энергетика Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар бўйича Давлат қўмитаси мутахассислари геологик қидирув жараёнидаги янги долзарб йўналишлар тўғрисида гапириб бердилар.

Маърузачилар ўз нутқларида геология қидирув ишларида рақамлаштириш муаммолари, фойдали қазилмалар конларини қидириш ва излаш самарадорлигини ошириш жиҳатлари, пармалашда инновацион технологиялар ҳамда нефть ва газ конларини қазиш усуллари мониторингини батафсил кўриб чиқдилар.

Қарши мухандислик иқтисодиёт институти, И.А.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Жиззах политехника институтининг профессор ва ўқитувчилари таркибининг вакиллари эса янги технологиялар асосида талабаларни ўқитиш жараёни қай тарзда амалга оширилаётгани ҳақида маълум қилдилар. 

Муҳокамалар натижаларига кўра, геология-қидирув ишларини инновацион ривожлантириш, нефть ва газ конларини топиш ва пармалаш, нефть-газ ишининг барча даврларида замонавий техника ва инновацион технологияларни қўллаш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, мутахассислар, хусусан,  нефть-газ ишида долзарб инновацион ишланмаларни қўллашнинг умумий тушунчасини вужудга келтириш жиҳати, профессор-ўқитувчилар таркиби – илмий институтлар тадқиқотчилари – ишлаб чиқариш соҳаси вакилларининг фанга оид ҳамкорлигидаги ижобий натижаларни алоҳида қайд этдилар.

Иштирокчиларнинг эътирофига кўра, бугунги кунда геология-қидирув ишлари базавий, яъни асосли, шу билан бирга нефть-газ тармоғининг жадал ривожланаётган элементларидан бири бўлиб, шу сабабли рақамли ва инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш фавқулотда долзарб саналади, шу билан бирга ёқилғи-энергетика тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантириш тўғрисидаги давлат сиёсати билан чамбарчас боғлиқ.

Ташкилий қўмита раҳбари – Филиалнинг ижрочи директори Мағрупов Абдулла Махмудович қайд этганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2021 йиллар учун келгусида геологик ер ости бойликларини ўрганишни янада такомиллаштириш ва минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижро этилиши доирасида ўтказилган илмий-амалий видеоконференция ишлаб чиқариш, фан ва таълим уйғулашувига қўшимча туртки, сабаб бўлди. Қолаверса, бу тадбир, айниқса, ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг илмий салоҳиятини ишлаб чиқаришга жалб қилиш учун имкон очиб берди. Филиал бу каби илмий-амалий видеоанжуманларни мунтазам ўтказишни режа қилиб қўйди. Бундан ташқари, мазкур форум 2020 йилнинг 3-ноябрида нефть-газ ишининг жами даврини кўриб чиқишга бағишланадиган Республика илмий-техник анжуманини ўтказиш учун замин яратди.

 Филиалнинг матбуот хизмати